Мен таҳорат бўлимидан саволга жавоб изладим. Шунга ўхшаш саволга жавоб берилган қуйидаги “линк”га жавоб бор. Лекин техник сабабми “линк” очилмади. Саволим шуки Устоз: Менинг касбим бўёқчилик. Биз ишлатадиган икки хил бўёқ бор. Бири сув билан кетади, бири бензин ёки растворителда кетади. Баъзида таҳорат қилгандан сўнг бўёқни сачраган томчисини кўриб қоламан. Шунда бошқатдан таҳорат қилайми ёки шу аъзони ўзини ювсам кифоями? Агар ўша бўёқни кўрмасдан намоз ўқиб қўйсам, ўша таҳоратсиз ўқилган ҳисобланадими?