Бу гапни икки томонни эшитиб ҳал қилиш керак деган қарорга келинди. Иккинчи томоннинг гапи қуйидагича чиқди. Биринчидан, улардан жойни олиб қўймаган, жойини алмаштирган, киришдан эмас, ичкарироқдан бўлган. Иккинчидан, у одам ўзича бозорнинг каттаси бўлиб олиб, “кириш меники бўлиши керак” деган тушунчада бўлиб олган. Учинчидан, иккита жойининг, биринчиси учун учинчи жойни берса, "Йўқ, менинг иккала дўконим ёнма-ён бўлиши керак", деб, унамаган. Тўртинчидан, бозор маъмурияти битта у одамнинг эмас, ҳамманикини алмаштиргани қаторда унинг ҳам жойи ўзгарган. Бу бозор эгаларининг иши. Бешинчидан, бозор эгаларининг ўзларининг бошқа режалари ҳам бор экани кейинроқ маълум бўлди. Энг асосиийси, биз бозор маъмуриятидан жой сўраганмиз, бировнинг жойини олиб бериш тугул, қаердан бўлишини ҳам қайдламаганмиз. У одам ўзича катталик қилиб норози бўлган, холос.