Ассалому алайкум! Ҳозирда ҳар хил кўнгилочар жойлар кўпайиб кетди. Бир танишим тоғни тепароқ жойидан белига арқон боғлаб сакрайдиган жойга борганди. Шу нарса ва парклардаги хавфли атраксионларга чиқиш Ўзингизни ўлдирманг деган манодаги оятга кўра тирик қайтиши аниқ бўлмаган ишни қилмаслик керак деган қоидага тўғри келади, энди борганимга виждоним қийналяпти деди. Бундай жойларда барча хавфсизлик чоралари кўриладику унақа бўлмаса керак дедим. Шу тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Хавфсизлик чоралари етарли даражада бўлмаса ёки омон қолиши эҳтимоли оз бўлса ва мақсади лағв бўлса ҳаромдир. Валлоҳу аълам!