Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

“Рofit max” деб номланган компания

10:56 / 02.02.2015 | Ummati_Muhammad | 2395
“Рofit max” деб номланган компания бор экан. Унга одамлар устама фоиз эвазига пул омонатга қўйишаяпти экан ва фоиз эвазига кредит ҳам берар экан. Мени бу саволимда бу ишлар рибо эканлиги кўриниб турибди. Алам қилган жойи бу ишга аралашган одамлар, сизни “ижозат берганлар” деган гапни кўтариб юришибди. Ўша компания ва унинг аъзоларига қарши минг бора гапирганимдан кўра сизнинг битта жавобингиз етарли бўлар эди. Одобсизлик килган бўлсам узр. Сизнинг мухлисингиз бўлганим учун чидай олмай ёздим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу гапдан ҳозир хабардор бўлдим. Ёлғон тўқиганлар дўзахдан қўрқсинлар. Бировнинг номини сотиб одамларни алдамасинлар. Беш кунлик дунёнинг ёлғончи матосига абадий охиратларини сотмасинлар!

Топ рейтинг www.uz Openstat