Ассалому алайкум! Мен бир вақтлар бир танишимдан пул қарз олган эдим. Шу танишимни пулини берай десам уни тополмаяпман, шунда унинг номидан шу пулни садақа қилсам бўладими ёки қачонки ўзини топиб берсамгина қарзим соқит бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Топиб берсангиз соқит бўлади. Валлоҳу аълам!