Билмадим атрофимиздаги одамларга нима бўлган? Ҳақни кўрмайдилар ёки кўриб, била туриб тан олмайдилар? Негадир ҳамма менга нисбатан қандайдир бошқача нигоҳ билан қарайди, худдики мен ғалатиман. Ёки менга шундай туюладими билмадим. Ҳақ гапни гапирсам, диндан гапирсам, иримларга берилиб кетишган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Саводсизлик оқибати. Секин ўрганиб олишади. Айтавериш керак.