Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақдир хақида.

07:33 / 08.07.2013 | ANIS | 7310

Шайх ҳазратлари бу ахли умматга қилаётган хизматлариз эвазига Аллоҳ ажирини берсин. Ҳазрат мўъмин-мусулмон инсон иймони мукаммал бўлишлиги учун тақдирга ҳам ишонишлик керакми? Бир-икки масалаларда ешитган едим инсон тақдири туғилишидан 50 минг йил олдин "лавхул махфуз"да ёзиб қўйилар екан. Манашу ёзилган тақдиридан инсон ундан ортиқ нафашам бир луқмаҳам истемол қлаолмас екан. Енди Бир инсон бор Аллоҳга шукур номозди канда қилмайди шу қатори рўзаниҳам манашу инсон тақдирга ишонмайди яни тақдирди инсон ўзи яратади ўзи шакилантиради инсонди ўзига боғлиқ дийди. Савол шуки инсон тақдирга ишонмаса қлаётган амаллари нима бўлади яни тақдирга ишонмаган мўъминди ҳукми қандай? (жавоб учун олдиндан раҳмат)


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қазо ва Қадар

«Қадар» сўзи ўлчов маъносини англатади. Ислом ақийдасида эса Аллоҳ таоло азалда Ўз илми ва иродаси ила ҳар бир нарсани ўлчовли қилиб қўйганига эътиқод қилишни билдиради.

Аммо ушбу оддий тушунчанинг бузиб кўрсатилиши оқибатида, қазо ва қадар ақийдасига турли нотўғри тушунчалар аралашиб кетган.

Замон ўтиши билан турли омиллар сабабли исломий тушунчаларга ҳар хил бузуқ фикрлар, бидъат-хурофотлар аралашиб кетгани маълум.

Ўша исломий тушунчалар ичида энг кўп бузилгани, ҳатто тескари маънога айланиб кетай дегани, қазо ва қадар тушунчаси, десак муболаға бўлмас. Аслида еса бу ақийда жуда соф ва осон тушуниладиган нарсадир.

Уламоларимиз «қазо» ва «қадар»ни қуйидагича таърифлайдилар:

«Қазо – Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандоқ бўлишини азалдан билишидир».

«Қадар – ўша нарсаларнинг Аллоҳнинг азалий илмига мувофиқ равишда вужудга келишидир».

Аҳли сунна ва жамоа мазҳабига биноан балоғатга етган мусулмонга Аллоҳ таоло бандаларнинг ҳамма ишини махлуқотларга боғлиқ нарсаларнинг ҳаммасини аввалдан билишига иймон келтириши вожиб бўлади.

Қазо ва қадар ақийдаси, Аллоҳга иймон келтириш асосидаги Ислом ақийдаларидан бири ҳисобланади. Бу ақийда, тўғри маърифат асосида Аллоҳ таолони камол сифатлари билан сифатлашга асослангандир.

Ана ўша сифатларнинг бири – Аллоҳнинг илми, у илмнинг чегарасизлиги, Аллоҳ иродасининг шомиллиги ва қудратининг комиллигидир.

Қазо ва қадар ақийдаси, Аллоҳнинг ана шу сифатларига асосланган ақийдадир. Шунинг учун ҳам қазои-қадарга иймон бўлмаса, Аллоҳга бўлган иймон тугал бўлмайди.

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ҳамма нарсани билади. Уяси ичида ғимирлаётган чумолининг ҳаракатини-ю, ўз фалакида ҳаракат қилаётган сайёраларни ҳам билади. У зотнинг илмидан ҳеч нарса ғойиб бўлмайди. Аллоҳ таоло дунёдаги ҳар бир заррани ҳам ва унинг ҳаракатини ҳам билиб туради.

Шунингдек, Аллоҳ таоло қиёматгача нима бўлишини ҳам билади. Агар уларни билмаса, У зотнинг сифати камолиясига нуқсон етган бўлади. Ана ўша илоҳий илм «қазои-қадар» деб аталади.

Бунда жоҳил кишилар ўйлаганидек, Аллоҳ томонидан бандани мажбур қилиш йўқ, Балки, Аллоҳ таоло томонидан банда нима қилишини олдиндан билиш бор. Чунки Аллоҳнинг илми чегара билмасдир.

Уламоларимиз бу тушунчани осон фаҳмлаш учун қуйидаги мисолни келтирадилар.

Кайфиятингиз ёмон бўлиб турган пайтда ойнага қарадингиз. Аксингизни қавоғингиз солиқ, пешонангиз тиришган, аччиғингиз чиққан ҳолда кўрдингиз. Ана ўшанда ойнадан ўпкалашга ҳақингиз борми? Бу ойна менга жабр қилди, мени ёмон кайфиятга туширди, дея оласизми? Албатта, йўқ. Ойна сиздаги бор нарсани ўзингизга кўрсатди, холос. Қовоғингиз солинишига, пешонангиз тиришишига ва аччиғингиз чиқишига унинг ҳеч дахли йўқ. Қазои қадар ҳам шундай! У бандаларнинг фикрлари ва амалларини Аллоҳнинг Ўз илми азалийси ила билиши, холос.

Яна бошқа бир мисол. Устоз ўз шогирдларининг илмий савиясини яхши билади. Имтиҳон саволларини ёзган пайтда фалончи «аъло» баҳо олади, пистончи «яхши», деб айтди. Имтиҳон натижаси устоз айтганидек чиқди. Шогирдлар устоз айтган гап учун мазкур натижага эришдиларми? Ёки устознинг ўз тажрибасига асосланган ожизона илми уларни ўша баҳоларни олишга мажбур қилдими?

Албатта, Аллоҳга ҳеч қандай ўхшаш йўқ. Лекин тушуниш учун келтирилган шу мисолдан ҳам қазои-қадарда бандани бирор нарсага мажбурлаш йўқлигини англаб олишимиз зарур. Ожиз инсон ўзига қарашли нарсаларда шунчалик илмга эга бўлса, нима учун қудратли Аллоҳ, чексиз илм соҳиби бўлган зот, азалдан ҳамма нарсани билмаслиги керак?

Ўтган уламоларимиздан ал-Хаттобий қуйидагиларни айтадилар:

«Кўпчилик одамлар қазо ва қадарни Аллоҳ таоло томонидан Ўзи тақдир қилиб қўйган ишларга бандани қаҳр ила мажбур қилиш, деб ҳисоблайдилар. Уларнинг бу фикрлари нотўғридир. Қазо ва қадарнинг маъноси, бандаларнинг келажакда бўладиган ишларини Аллоҳ томонидан муқаддам билиб турилишидир».

     Ушбу эътиқодни тан олмаган одамнинг мусулмонлиги қолмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat