Ювиб ўқиш керак. Иложи қолмагандан рухсат бор. (Оғир нажосатдан) дирҳам миқдори афв қилинади. У қуюқ нажосатда бир мисқол, суюқда кафт миқдоричадир. Ушбу миқдоргача бўлган оғир нажосат теккан кийим ила намоз ўқиса жоиз. Ундан ортганда ўқиб бўлмайди. Оз миқдордаги нажосатдан сақланиш қийин бўлганидан бунга рухсат берилган. Дирҳамнинг оғирлиги 2, 975 грамм. Игнанинг учига ўхшаб сачраган пешоб ҳеч нарса эмас. Бундан сақланиш мушкулдир. Аммо пешоб шу шаклда оқмайдиган сувга тушса, у сув нажас ҳисобланади.