Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Марҳум инсоннинг қозо намози каффорати

17:38 / 23.10.2013 | Farkhod | 3010

Дадам раҳматлик 44 ёшида вафот этган. Эски СССР тарбиясида ўсган, оламдан ўтгунча жумъа, ҳайит номозидан ташқари бошқа намозларни ўқимас эди Воллоҳу аълам. 5 вақт ҳар доим ўқиганини кўрмаганман. Отамнинг номозини каффороти қандай бўлади? Каффоратини қандай ҳисоблаб ва нима бераман? Мискинларга пул ҳам берса бўладими? Жаоб учун олдиндан раҳмат Аллоҳ рози бўлсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Намознинг фидяси рўзаникига қиёс қилинган. Бир вақт намознинг фидяси бир кунлик рўзанинг фидясига тенг бўлади. Бир кунлик рўзанинг фидяси ярим соъ буғдой, унинг қийматини берса ҳам бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat