Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Менинг кўз нурим жуда ҳам паст. Армияга бориш учун текширувдан ўтишга тўғри келганда шу сабабли текширувдан ўтолмай қоламан. Ўзим эса армияга бориб ватанимиз учун хизмат қилиб келишни хоҳлайман. Мен текширув жараёнидан ўтиб олиш учун текширув пайтида сўраладиган алифбони ёдлаб олиб текширувдан ўтиб олсам бўладими?