Ассалому алайкум! Сафарда юрганда кроссовкани ёки оёқ кийимни ечмасдан масҳ тортса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Масҳ тортиладиган оёқ кийимининг шарти туфуқ тўлалигича беркилиши керак. Шунда масҳ тортса бўлади. Кроссовкаларда қўнжи паст бўлгани учун туфуқнинг тўртдан бири кўриниб туради. Валлоҳу аълам!