Бугунги кунда чет эл яъни Ҳиндистондан келтирилаётган буйвол гўштини истемол қилиш ва сотиш жоизми, қадоғининг устила "ҳалол" ёзиғи бор? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Мазкур ҳайвонни ўзбек тилида қўтос дейилади ва у ҳалолдир. Фақат шаръий таълимотга мувофиқ сўйилган бўлиши шарт.