Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саволлар ҳақида

22:39 / 18.02.2019 | Dilshodjon | 1597
Ассалому алайкум! Анча вақтлардан бери телеграмдаги каналингизни кузатиб бораман, Ўзимиз учун керакли билимларни оламиз. Бунинг учун сиздан миннатдорман. Ҳозир сизларга бермоқчи бўлаётган саволим балки илмим камлигидандир, лекин шуни сўрашга қарор қилдим. Сизларга берилаётган саволларнинг аксарияти ҳаётда оддий таъбир жоиз бўлса майда нарсалар, (мени авф этарсиз хато гапирган бўлсам) инсон ҳаётида шундай майда нарсаларга аҳамият бериш қанчалик тўғри. Одатда бирон бир нимага учрасам умумий қарашга ҳаракат қиламан. Балки мен хато қиларман? Лекин майдалашга сари ўзимизга муаммони келтириб чиқазмаймизми!? Келаси бермоқчи бўлган саволим сизларга берилаётган саволларнинг баъзилари жуда оддий, китоб мутолаа қилса топса бўладиган саволлар. Лекин шундай оддий нарсалар билан сиз илмли инсонларни вақтини олиш қанчалик тўғри? Умумий қилиб сўрамоқчи бўлганим, долзарб муаммолар турганида, майда нарсаларга аралашиб юрганимиз қанчалик тўғри. Хато гапирган бўлсам узр сўрайман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тўғри айтибсиз. Ўша оддий ўзи ўқиб ўрганадиган нарсага жавоб бермасак қўпол муомала қилиши, аввал биздан ўрганган нарсаларни унутиб, жавоби кеч қолса қиладиган муомаласига нима дейсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat