Ҳурматли Мен маълум миқдорда садақа бераман, деб ният қилиб қўйгандим. Лекин, бир одамга "Бу сенга садақа" деб берсам, кўнглига олиши мумкин. Шунинг учун садақалигини айтмасдан, шунчаки ҳадя сифатида ўша пулни берсам (ёки ўша пулга нарса олиб берсам), садақага ўтадими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Садақага муҳтож одам бўлса, ўтади. Агар у одам садақага муҳтож бўлмаса, бошқага беринг.