Саволим шуки, мен бир инсонга қарз бердим, у эса пиво ташувчи бўлиб ишлайди. У менга қарзни ўша ишдан топган пулидан қайтаради. Шунда мен ўзим берган ҳалол пулимни олган бўламанми ёки пивода ишлаб топилган пул менинг пулимга ҳам аралашадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўз пулингизни олган бўласиз. Аммо ундайлар билан пул олди-берди қилмаслик керак.