Ассалому а'лайкум, ҳурматли шайх ҳазратлари, сизни ҳайит байрами б-н табриклайман. Ҳазрат биз мусулмонлар о'рганаётган 40-фарздан ташқари бошқа фарзи айнлар бор. Уларни бошқа инсонларга айтсам тушнишмаяпти. С: бошқа фарзлар нимага қ'ошиб о'ргатилмайди? Нимага китобларга ёзилмайди? Ҳазрат мен тирикчилик мақсадида сафарга кетяпман дуо қилиб туришингизни илтимос қиламан. Мен ҳамиша сизнинг ҳақингизга дуодаман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сиз айтган фарзлар бошланғич таълим олаётганларга китобларда келган. Кейин ҳар ким ўзи катта китоблардан сизга ўхшаб ўрганиб олади, дейилган.- Аллоҳ таоло ишингизни ўнгидан келтирсин!