Ассалому алайкум. Мен аввало савол бераётганимдан хурсандман. «Торикус саодатайн» китобида шундай келибдики, мисол: биринчи саф тўла турган пайт, бирор киши иқтидо қилмокчи бўлиб кирса ю, у орқа сафдан бир ўзи янги саф бошлаб турса (имомнинг орқасида) унинг намози ботил - дейилибди. Шу масала бўйича ойдинлик киритиб, бизни ақлимизни ғаш қилиб турган чигалликни ечилишига сабабчи бўлсангиз. Аллоҳ сизлардан ҳам биздан ҳам рози бўлсин!
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган китоб Ҳанбалий мазҳабига оид бўлса керак. Китоб ўқишни билиш керак. Бўлмаса, сизга ўхшаб ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам ташвишга солиш ва кўнглини ғаш қилишга сабаб бўлади.
-Ҳанафий, Моликий ва Шофеъий мазҳаблари бўйича бир киши сафнинг орқасида ёлғиз ҳолда намоз ўқиса намози ботил бўлмайди. Балки, макруҳ, яхши эмас бўлади. Намози ўтаверади.