Махси ва чориқдан бошқа уларнинг вазифасини адо этадиган пойафзалларга ҳам масҳ тортса бўлади. Бунинг учун, мазкур пойафзаллар икки оёқнинг тўпиқдан юрқорисини тўсадиган, боғламаса ҳам ўзи тик турадиган ва у билан юриб сафар қилса бўладиган даражада бўлиши лозим. Мазкур сафар энг ози бир фарсах бўлиши керак. Агар мазкур масофани босиб ўтгунча йиртилиб кетадиган пойафзал бўлса, унга масҳ тортиш жоиз эмас. Калишнинг эътибори йўқ.Пайпоқ нечта бўлса ҳам масҳ тортиб бўлмайди.