Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Дўстимнинг тўйидан аввал ношаръий учрашувларга чек қўйиши учун “тўй кунидан 3-4 ой олдин никоҳ ўқитиб қўйса бўладими?” деган саволимизга "бўлади" деб жавоб берган эдингиз. Дўстим никоҳланди, аммо тўйгача қиз отасини уйида туриши ва мана шу муддат ичида қўшилмай юриши жоизми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Жоиз. Авваллари кичкина вақтида ҳам никоҳлаб қўйишган.