Буни ўша сўзни ишлатадиганлардан сўраш керак. Агар эътибор берадиган бўлсангиз Исломий адабиётда бу сўз йўқ. Уни ҳеч ким ишлатмайди. Агар ўзимизча шарҳ қиладиган бўлсак, ақида сўзи арабча бўлиб эътиқод қилиш маъносини билдиради. Параст сўзи форсча бўлиб кўпроқ берилиш, маҳкам ёпишиб олиш маъносини билдиради. Шундан келиб чиқиб ақидапараст - ақидага берилган деган маънони англатади. Сиз бу сўзни ишлатилганини билган жойларингизда салбий маънода ишлатилган.