Ассаламу алайкум! Сураларнинг бир бирига ўхшаш оятлари бор. Бир сурадан бошқа сурага ўтиб кетиш ҳолатлари бўлади. Ҳукми қандай?
Ва алайкум ассалом! Агар маънолари ўзгармаса, намоз жоиз. Агар маъноси ўзгариб кетсаю, ўша ракъатда тўғрилаб қайтадан ўқиса ҳам жоиз. Мабодо маъно бузиладиган даражада ўзгариб, уни тўғриламай ёки кейинги ракъатда тўғриланиб намозни тугатилса, намозни қайтадан ўқиш керак бўлади. Вақти чиқиб кетган бўлса қазосини ўқиш керак бўлади. Шунинг учун имом намоз қироатида адашадиган бўлса, бунга бепарво бўлмаслик керак. Валлоҳу аълам.