Ассалому алайкум! 1) Тадбиркорман, Қариндошим ишимни ривожлантириш учун пул қарз бермоқчи лекин у бундан фойда олиш истагини ҳам билдирди шу ҳолатда ман унга қандай шарий қоида асосида унга ҳам улуш ажратиб беришим мумкин? Ман озим шундай таклиф билдирдим: таҳминий ҳисобда 200 дона нарсага етадиган пул берди десак ҳар бир донасига пул қайтариб бериш муддати етганида 1 доллар дан яни 200 доллар қошиб бераман дедим, Ҳозирда шундоқ ҳам бошқалардан маҳсулот олиб сотаман айтмоқчи болганим ҳуддикки шу инсондан 1 доллар қимматроққа сотиб олгандак деб ҳисобласам боладими. Бу қанчалик тўғри? 2) Бир ҳаридор маҳсулот учун 100000 кўпроқ пул бериб кетибди буни у кетганидам сўнг пайқаб қолдим. Қидириб кўрай десам қайси томонга кетди сезмай қолдим. Унинг шу пули ман учун ҳаромми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Қарз бериб сўнгра уни кўпайтириб қайтариб олиши рибодир. Қариндошингиз ўша буюмни ўзи учун сотиб олиб, сўнгра сизга қимматроққа насия савдо қилиши мумкин.
2). У пул ўша харидорникидир. Ўзганинг моли сиз учун ҳалол эмас. Уни эгасини топиб, ўзига қайтаринг. Валлоҳу аълам!