Турмушга чиққанимга 3 йил бўлди. Деярли бир йилдан буён ота уйимдаман. Аввалига яхши яшадим, дадам қамалиб қолгач, қайнонам ва эрим менга муносабатини ўзгартиришди. Қайнонам ота онамни ҳақорат қилавергач, мен ҳам у кишига гап қайтарадиган бўлдим. Шундан кейин эрим урадиган одат чиқарди. Охири уйимга кетдим. Ҳозир у киши бошқасига уйланмоқчи. Жавобимни беришдан бош тортяпти. ЗАГСни эса кестирмоқчи. Ота онам яраштириш пайида. Мен эса яшашни ҳоҳламаяпман. Қизимиз бор. У киши қатъий қарорим яшамайман деяпти. Ота онам мени ялиниб бориб яшашга мажбур этишяпти. Уларнинг оиласи бойликка берилганроқ. Қайнонам “намоз ўқимасдан ишни қил” дейди. Ўзим талабаман, баъзан ишларга улгуролмайман. Истихора намоз ўқидим. Уч мартада ҳам қизил қора ранглар қуриётган денгизни кўрдим. Илтимос маслаҳат беринг, қандай йўл тутай?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бир нарса дейиш қийин. Биз доимо оилани сақлаб қолишга маслаҳат берамиз.