Ассалому алайкум! Мен Андижон шаҳридан мурожаат қилмоқчиман. Саволим қуйидагича: 1. Касбим таксистлик. Бизда бир қанча таксо фирмалар мавжуд, булар ичида бизнес такси фирмаси ҳайдовчилар сони тахминан 1500та. Мен шу фирмада асосан фаолият олиб бораман. Кунлик тўловларимиз мавжуд яъни 15000 сўм. Ҳар бир км учун 1750 сўмдан. Бу сумма учун 24 соат ишлаймиз. Фирмада оддий авто (матиз, спарк, нексия 1 ва2 лар) яъни стандарт оддий тариф, уларнинг бошланиш нархи 4000 сўмдан бошланади. Энди комфорт тариф авто (авео, кобальт, ласетти ва ҳоказолар) бошланиш нархи 6000 сўм. Ёзни кунида қўшимча кондиционерли автоларга 1000 сўмдан қўшилади. Сабаби автоларни чиқими борлиги учун росход бу барча фирмаларда шундай. Энди асосий масала: Охирги вақтларда шу фирма бир оз нарх масаласида ҳайдовчиларга хийла қилаётгандек. Сабаби 15 кунлар олдин мижозлар диспечерга қўнғироқ қилса сизларга комфорт тарифини жўнатамиз деб таклиф қилишди ва шу кунгача ривожлантирди. Икки кун олдин бизнинг иловага қўшимча устамани белгилади, комфорт тарифдагиларга ва кондиционерли автоларга фирмани мижозларга бонус беришликда росходлари кўпайгани ва фирмани ижара хаққи ошишини важ қилиб комфорт автодан ҳар бири учун 700 сўм, кондиционерли автоларга 1000 сўмдан доставка ҳам 1000 сўмдан фирма олиб қолиняпти. Бу фирма ташкил топгандан буён бу холат хеч хам бўлмаган. Жуда кўп ҳайдовчилар норози бўлишмоқда. Олдинлари кунлик тўловни оширмоқчи бўлса минималка юриш суммаси ва км ни ўзгартирар эди. Хозир хаммаси ўша ўша лекин қўшимча устама белгилаяпти ҳайдовчилар хисобидан. Бизнинг хисобдан мижозга бонус ва фирмани росходлари учун. Фирма раҳбари хеч қандай изох бермаяпти. Мижозларни комфорт тарифига ўргатиб, биздан қўшимча асоссиз хақ олмоқда. Тўғри айтишингиз мумкин бошқа фирмага ўтинг деб, аммо биз шу фирмани янги ташкил топгандан буён ишлаяпмиз. Шу холатда фирма бизга зулм қилмоқдами? Қилаётган ишлари тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳайдовчиларнинг иш ҳақини пасайтириш 2 хил кўринишда бўлиши мумкин: 1). Шартнома муддати охирига етиб, янги муддат учун шартнома тузилаётган вақтда иш ҳақини пасайтириш. Бундай ҳолатда иш берувчи тараф ўз мақсади ва қарорларидан келиб чиқиб маош миқдорини истаганича ошириши ёки камайтириши мумкин. Ишчи бунга рози бўлмаса бошқа ишга ўтиш ўз ихтиёрида бўлади. Аммо ҳайдовчиларни ишга ўргатиб қўйиб, бошқа иш берувчи топа олмасликларини билиб, уларнинг муҳтожликларидан фойдаланиб маошни пасайтириб қўйиш кароҳиятдан холи эмас.
2). Шартнома ҳали ўз кучида бўлиб, муддат охирига етмаган маҳалда иш ҳақини пасайтириш. Бундай ҳолатда иш берувчи шартномага амал қилиши ва белгиланган маошни пасайтирмаслиги лозим. Акс ҳолда ишчига зулм қилган, унинг иш ҳақини тўлиқ бермаган бўлади. Ҳадиси шарифда бундай дейилган:
حَدَّثَنِي بِشْرُ بْنُ مَرْحُومٍ، حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سُلَيْمٍ، عَنْ إِسْمَاعِيلَ بْنِ أُمَيَّةَ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ أَبِي سَعِيدٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: قَالَ اللهُ: ثَلَاثَةٌ أَنَا خَصْمُهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، رَجُلٌ أَعْطَى بِي ثُمَّ غَدَرَ، وَرَجُلٌ بَاعَ حُرًّا فَأَكَلَ ثَمَنَهُ، وَرَجُلٌ اسْتَأْجَرَ أَجِيرًا فَاسْتَوْفَى مِنْهُ، وَلَمْ يُعْطِ أَجْرَهُ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ деди: «Уч (киши) борки, Қиёмат куни Мен уларга хусуматчиман: Менинг номим билан (аҳд) бериб, кейин хиёнат қилган киши; ҳур одамни сотиб, пулини еган киши; ишчи ёллаб, ундан (ишни) тўла талаб қилиб олиб, ҳақини бермаган киши». (“Олтин силсила” китобидан. Бухорий ривояти). Валлоҳу аълам!