Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мусулмон киши адашган йўлда бўлса, уларни бошқаларга “бадбахт” деб айтиш мумкинми? Чунки биттасини уларни “бадбахт” деганини эшитдим. Озгина ичимдан хиралик ўтди. У адашган бўлса Аллоҳни ва пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламни тан олади, мусулмонку, фақат оқими бошқа. Йўлида адашган мусулмонни шундай аташ жоизми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Адашган йўлда бўлиши эътиборидан айтилган бўлади.