Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кечикиш эвазига чегирма

19:29 / 13.10.2014 | Ilmi Tolib | 2730
Уй сотиб олинганида шартномада “Уй сотувчи уйни 1 сентябрга бўшатади ва харидор қолдиқ қисм пулни 1 ой орасида, яъни 1 октябргача тўлайди”, деб келишилган. Лекин уй сотган шахс, уйни ўз вақтида бўшата олмади ва харидордан бир неча марта муҳлат сўраб 40 кунгача чўзди. Шунда ҳам бўшата олмай, 8 октябрда телефонда "Яна бир оз вақт берсангиз, умумий нархдан 1% чегирма бераман", деди, харидор рози бўлди. 10 октябрда уй сотган шахс юзма-юз кўришиб, энди 0,5% чегирма тўғрисида гапирди ва яна 15 кун муҳлат сўради, харидор 10 кунга рози бўлди. Лекин олдинги 1% га қўшиб яна 0,5% чегирмами ёки умумий чегирма 0,5% ми бунга аниқлик киритилмади. Харидор эса худди шартномадагидай уй пулини уй бўшагач, 1ой ичида беришини айтди. 1) Харидор пулни беришни 1 ойга чўзса ҳақлими? 2) Ушбу вазиятда шу турда чегирма бериш ва уни қабул қилиш мумкинми? 3) Агар мумкин бўлса, чегирма бераётган одам бир мартада берилган чегирмасини вақт ўтиб камайтириши мумкинми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ноҳақ. 2. Мумкин эмас. 3. Мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat