Ассаламу алайкум! Мен бир инсондан қарз олган эдим, у инсон вафот этди. Афсуски унинг яқинлари ҳам йўқ. Қарзни кимга қайтаришим лозим?
Ва алайкум ассалом! Вафот топган одамнинг яқинлари бўлиши шарт эмас. Аҳли илмлардан ундан мерос олишга ким ҳақли бўлишини сўранг ва меросхўрига беринг. Мабодо бирорта ҳам меросхўри бўлмаса, унинг номидан садақа қилинг. Валлоҳу аълам.