Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаж сураси 38-оят ҳақида

14:57 / 15.10.2014 | Mubinulloh | 2463
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен ҳар кеч кирганда ва тонг отганда ўқиладиган вирдларимга “Ҳаж” сурасининг 38- "Албатта Аллоҳ иймон келтирганларни мудофаа қилур..." оятини қўшиб олганман. Бу оятни ўқисам, Аллоҳ мени ҳар хил балолардан мудофаа қилади, деган ўйда севиб ўқийман. Лекин бу иш на суннат, на бирор саҳобий қилмаган иш. Қайсидир китобда Қуръон оятларини териб ўқиш мумкин эмаслигини ўқиганман (номи эсимда йўқ). Бу ишим бидъат эмасми? Шундай қилиш мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ биз учун сизни доимо соғ қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўзича қилиш дуруст эмас. Сиз айтган вақтларда ўқиладиган дуолар маълум ва машҳур.

Топ рейтинг www.uz Openstat