Устоз, саволни
бир биродарим номидан сўраяпман: "Устоз, ҳозирда чет элда ўқимоқдаман.
Ўзбекистонда аёлим ва икки фарзандим бор. Иншаоллоҳ, яқинда уларни ҳам
чақирмоқчи едим. Лекин, бир муоммо бўляпти. 4 ёшлик катта ўғлимни боғчага бериш
билан боғлиқ (кичиги онаси билан уйда ўтираверади). Ўғлим жуда шўх. Доим ҳам
уйда ўтиравермайди. Ундан ташқари, агар ғайри динларнинг боғчасига борса ерлик тил ва ингилиз тилини
ўзлаштириб олар эди. Лекин, ўзингизга маълум ғайри динларнинг боғчаларида ҳаром
ҳалолга қаралмайди. Баъзи биродарлар ўғлимни уйда ота-онам билан қолдиришимни, кейинчалик бу ерда
яхшилаб ўрнашиб олгач, олиб келишимни айтмоқдалар. Лекин, оила аъзоларим Исломдан анча йироқлашмоқдалар.
Тарбиясига ўйланаман... Шунга нима қилсак бўлади? Ёки боғчада тушликкача
қолдириб, тушлик маҳал уйга олиб келайликмикан ёки уйдан овқат олиб бориб
берайликмикан? Лекин, ҳеч ким бу ғайри дин болачаларнинг қўлларидаги
нарсалардан емайди деб айта олмайди-да." Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўша ердаги мусулмонлар билан маслаҳат
қилинг. Улар бу каби ишларнинг иложини топган бўлишлари мумкин.