- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин ва аёлларга доимо яхшилик қилинг! Чунки, улар қобурғадан яратилгандирлар. Албатта, қобурғанинг энг эгри жойи юқори қисмидир. Агар уни тўғрилайман, деб уринсанг синдирасан. Агар уни тек қўйсанг, эгрилиги бўйича қолур. Бас, аёлларга доимо яхшилик қилинг!» дедилар».Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.Бошқа бир ривоятда:«Албатта, аёл киши қобурғадан яратилгандир. У сен учун бир йўлда мустақил турмас. Агар сен ундан эгрилиги бўйича ҳузурлансанг, ҳузурланиб қолдинг. Агар уни тўғрилайман десанг, синдирасан. Уни синдиришинг талоқ қилишингдир», дейилган.