Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Маълумки, катта ҳажмдаги ёғочларни керакли ўлчамга кесиш орқали ажратиладиган қипиқлар (опилки), ўша кесилган жой эгасида қолиб кетади ва уни тўплаб олиб алоҳида нархда сотилади. Мана шу қипиқларни сотиш учун ёғоч эгасининг розилигини олиш керакми ёки қайтариб бериш керакми?