Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздан кейинги зикрларни жамоат билан қилиш

19:17 / 01.09.2018 | Sherzod | 2737
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, намоздан кейинги зикрларни жамоат билан қилиш ва жамоатга салом беришни бидъат деб эшиттим. Сабабки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишларни қилмаганлар деб гапиришади. Бу ростми? Ва шу боис ҳадис қидирдим шунга мувофиқ ва шундай ҳадис топдим. Ровийлари келтирилмаган экан. "Пайғамбаримиз ким бир қавмга имомлик қилсаю намозни салом билан тугатиб ўз холича алохида дуо қилса бас у ўша қавмга хиёнат қилибди". Термизийда келган экан. Ибни Касир шархида бу намоздан кейинги зикрлар дейилганакан валлоҳу аълам. Шундай ҳадис борми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадисни билмаймиз. Лекин имом намозни ичида фақат ўзи учун дуо қилиб қавмининг ҳаққига дуо қилмаслиги яхши эмаслиги ҳадисда келган. Ўшани чалкаштириб қўйган бўлса керак. Намоз тугагандан кейин, намозга алоҳида, қавмга алоҳида салом бериш бидъат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам саҳобалар ҳам бундай қилмаганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat