Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Халқ орасида Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламнинг чопонлари устида мушук ухлаб ётганини кўриб, мушукни безовта қилмаслик учун чопонларини қирқиб олиб кетганлари хусусида ривоят юради. Бунақа ривоят ростан ҳам борми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Йўқ. Бундай нарсани ривоят демайди. Ривоят кўрган ва билган нарсани бошқаларга омонат билан етказишдир.