Ассалому алайкум,ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Тасарруфда йўқ молни сотиб бўлмаслигини билиб, шахслар билан савдода бунга амал қиламан. Лекин давлат ташкилоти билан савдода доим иложи бўлмаяпти. 1) Улар билан шартнома орқали ишланади. Улар ўз хатоси сабаб, буюртма беришда бир молни, пул ўтказиб мол олишда «хатолик ўтибди» деб, бошқа параметрли молни сўрашади. Шунга кўра баъзи молни пул тўлаб, мол тури аниқлангач, олиб берамиз. Чунки буюртмачи воз кечса, уни бошқа харидор олмайди. Натижада баъзи мол шартномада бўлсада, омборда доим бўлмайди ёки ўхшаш мол бўлади.
2) Пул ўтказиш уларнинг ихтиёрида эмаслиги учун, пулни муддатдан бир неча ой ўтиб тўлашади ё умуман тўлашмайди. Бизда қайси шартнома қачон амалга ошиши ҳақида аниқ ахборот бўлмайди. Олдиндан 15% тўлов қилишганда биламиз. Шунга айтайлик шартномаларда мол умумий миқдори 30 тонна бўлсада, омборда 15 тонна маҳсулот сақлаймиз. Яъни тез бузилувчи молни 1 ойга етар миқдорда сақлаймиз. Бу ноаниқликлар туфайли бизни тутган йулимиз шаръий ҳукмга зид эмасми?