Устоз, узр вақтингизни олаётганим учун! Бир қадрдон қўшним бор, дугона бўлиб кетганмиз, ўзлари намозхонлар. Узоқ йиллик қўшни бўлганимиз учун яқин бўлиб кетганмиз. Уйларига кириб чиққанимдан кейин, у киши тўсатдан "уйимга келганизда ичида пули бор сўмкачамга кўзиз тушмадими" деб телефон қилиб қолдилар. Мен "йўқ кўзим тушмади, қаерга қўйгандингиз?" деб сўраб турсам, ўша вақтнинг ўзида у кишининг уйдагилари "сўмкачани топилди" деб қолишди. У киши ҳижолат бўлиб қолдилар. Қайта қайта телефон қилиб узр сўрадилар. Мен ҳозирда ҳатто бировнинг уйига муралаш ҳам ўғирлик деб нафсимни тергаб турганимда бу оғир ботаркан. У кишига хафамасман дедиму, лекин бундан кейин қанақа муносабатда бўлишни билмай қолдим. У кишига нисбатан менда ишонч йўқолиб бораяпти. Одатда бўндай ҳолатларда ўзимизни қандай тутсак тўғри бўлади? Маслаҳат беринг Устоз, нима қилай?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Кечиримли бўлиш керак. У киши бир оз шошмаганда бўларди.