Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чет элдан ускуна келтириб бериш эвазига ҳақ олиш

07:24 / 07.11.2014 | Ayiq Polvon | 2935
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен корхоналарга уларнинг талабига биноан чет элдан (Хитойдан) ускуна ва хом ашё келтириш бўйича воситачилик қилиш билан шуғулланаман. Менинг ишим харидорга аниқ товарни топиб бериш, уни сотувчи билан техник муҳокама қилиш, шартнома тузиш ва транспортация қилишдан иборатдир. Сотиб олувчидан хизмат ҳақимни асосан умумий товар сўммасидан фоизда (комиссия) олишга келишамиз. Кўп ҳолларда Хитойдаги сотувчи-завод менга харидор топиб берганим учун комиссия таклиф қилишади. Шуни аниқ биламанки, харидор мен билан шартлашаётган пайтда мендан сотувчидан ҳақ олмасликка ва фақат ўзидан ҳақ олишликка келишган бўлса ва мен унга рози бўлиб, сотувчидан ҳам харидордан ҳам ҳақ олсам у аниқ ҳаром. Агар шартлашаётганимизда мени сотувчидан ҳам ҳақ олиш-олмаслигим келишилмаган бўлса ва мен харидордан қилган хизматларим учун ва сотувчидан ҳам харидор топиб берганим учун комиссия олсам у ҳалол бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳалол бўлади. Чунки сотувчидан харидор топиб берганингиз учун, харидордан унга хизмат қилганингиз учун пул олмоқдасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat