Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо эмасми?

20:39 / 05.12.2015 | Abubakr6 | 3040

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи. Саволларимизга жавоб бериб турганларингиз учун ташаккур айтамиз. Ҳазратимизнинг йўқликларини билдирмасдан, шундай ишончли жавоб бериб турганинглар учун ҳам алоҳида ташаккур. Энди бир муслима номидан бир савол берсам. Савол қуйидагича: Мен отами қармоғида яшайман. Маълум миқдорда пулим бор эди, шу пулни кўпайтирмоқчи бўлиб бирон иш қилмоқчи эдим. Дадам ҳам савдогарлар, бу фикрими мақул кўрмасдан ўзлари таклиф киритиб, “шу пулни менга бер, мен айлантириб, савдо қандай бўлишига қарамай, чиқимларни ҳисобга олмай, ҳафтада маълум миқдорда фойдасини бераман ва пулингни қачон сўрасанг ўшандоқ қайтариб бераман” дедилар. “Бу амалиёт рибо эмасмикин” десам, “қизимлигинг учун ўзим рози бўлиб бераяпман” дедилар. Биз келишдик ҳозирда дадам фойдасини бераяптилар. Шу ишимиз рибо ҳукмига кирадими? Биз бегона эмасмизку, бизга ҳам рибо ҳукми жорий бўладими? Энди у пулларни дадамга қайтариб берайми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатда бир киши тарафидан иш юритиш, иккинчи тарафидан дастмоя киритишнинг бир неча суратлари бор.
1-ибдоъ – иш юритувчи дастмояни олиб, иш юритади. Қанча фойда кўрса, кўрилган фойдага шерик бўлмай, ҳаммасини дастмоя эгасига беради.
2-музораба – иш юритувчи билан дастмоя эгаси маълум бир қисмга масалан 50/50 ёки ўзлари хоҳлаганидек тақсимга келишиб оладилар.
3-шериклик – бунда иш юритувчи ҳам маълум миқдорда дастмоя қўшиши керак бўлади. Фойда келишувга биноан зарар эса тикилган дастмояга биноан бўлади.
Дадангиз қилмоқчи бўлган иш биринчисига тушади. Сизнинг дастмоянгиздан ўзига фойда олмаса, рибо ҳисобланмайди. Сизга берадигани кўрилган фойданинг ўзигина бўлиши керак. Маълум бир миқдорда эмас. Мабодо қўшимча тарзда ҳадя бермоқчи бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat