Ассалому алайкум! Шу кунларда бирор киши бирон нарсага етишса, сотиб олса, биродарлари буни ювиш керак дейишади. Бу қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Неъмат етган инсон шукрона сифатида кўнгилдан чиқариб эҳсон қилиши албатта яхши амал. Лекин дўстлари таъма қилишлари, талаб қилишлари, қилмаса эрмаклаб мажбур қилишлари жоиз эмас. Валлоҳу аълам!