Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабрга қўйишдаги дуо

10:24 / 07.03.2016 | Sayyod | 2851

Ассалому алайкум! Майитни қабрга қўйилаётганда қандай дуо ўқиш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қабрни лаҳад қилиб қазилади. Унинг ичига маййитни қибла томонидан киритилади. Уни қўювчи «Бисмиллаҳи ва алаа миллати Расулиллаҳи», дейди. Уни қиблага юзлантирилади. رَوَى الطَّبَرَانِيُّ عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ الْعَلَاءِ بْنِ اللَّجْلَاجِ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: قَالَ لِي أَبِي اللَّجْلَاجُ أَبُو خَالِدٍ: يَا بُنَيَّ، إِذَا مِتُّ فَأَلْحِدْنِي، فَإِذَا وَضَعْتَنِي فِي لَحْدِي فَقُلْ: بِسْمِ اللهِ، وَعَلَى مِلَّةِ رَسُولِ اللهِ، ثُمَّ شُنَّ عَلَيَّ التُّرَابَ شَنًّا، ثُمَّ اقْرَأْ عِنْدَ رَأْسِي - بِفَاتِحَةِ الْبَقَرَةِ، وَخَاتِمَتِهَا - فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ  صلي الله عليه وسلم يَقُولُ ذَلِكَ. Табароний Абдурраҳмон ибн Алаа ибн Лажлаждан, у отасидан ривоят қилади: «Отам Лажлаж Абу Холид менга: «Болажоним! Вафот этганимда мени лаҳадга қўй. Мени лаҳадимга кўйганингда «Бисмиллаҳи ва алаа миллати Расулиллаҳи», дегин. Сўнгра устимга тупроқ торт­гин. Кейин бош тарафимда Бақаранинг аввали ва охирини қироат қилгин. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шуни айтаётганларини эшитганман», деди».("Кифоя" китобидан.). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat