Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отанинг ноҳақ оқ қилиши

12:21 / 24.12.2014 | Ross5050 | 2526
Менинг отам ношукур бандалардан бири. Қўлимдан келган хизматларини қиламан. Уйда ҳамма рўзғор бор. Ҳатто ўз машинамни сотиб, салондан уларга янги машина олиб берсам ҳам нолидилар. Кўчада ичиб келиб йўқ жойдан тўпалон қиладилар. Масалан, келишларига овқат сузиб қўйсак, “нимага сузиб қўйдинглар?” деб бақирадилар, сузмасак, “нимага сузилмаган?” деб бақирадилар. Худодан хар доим “уларни ҳидоят йўлига киритгин, намозга кирсинлар, ношукур бўлмасинлар” деб сўрайман. Базида: "Хар доим шунча намоз ўқисан. Мен норози бўлсам, ҳаммаси бир тийин бўлади, ҳаммаси менинг қўлимда” дейдилар. Мен: " Нимага норози бўляпсиз?” деб сўрасам, тушунтириб бера олмайдилар. Базида эса “норозиман, сени оқ қилдим” деб бақирадилар. Шу ўтадими? Нима қилсам бўлади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Унинг гаплари ҳаммаси беҳуда. Унга ўхшаш нобокорларнинг айтгани бир пул. Сиз қўлдан келганича ҳурматини қилаверинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat