Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозим қазо бўлганми

10:55 / 26.07.2023 | Mustafa | 470

Ассалому алайкум! Менинг ёшим 16 да Алҳамдулиллаҳ мени ёшлигимдан намозимга қарашган. Мен 11 ёшимда балоғатга етганман лекин эҳтиломдан кейин ғусл қилиш кераклигини билмаганман. Белдан пасни ювиб таҳорат олиб намоз оқиганман. Кейин бир акам орадан вақт ўтиб ғусл қилишни ўргатди лекин неча ёшимда оргатди эсимда ёқ таҳминан 12ми 13 ми. Ғусл қилишни билмаган пайтимда ўқиган намозим нима болган. Лекин орасида инсон хафталик чўмилиши бўладику, шунда чўмилиб ўқиган намозларимчи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Белдан пастини ювиганингизда сиз жанобатдан покланмагансиз. Шунинг учун ўша покланмаган ҳолатда ўқиган намозларингизни таҳмин ҳисоблаб, ғолиби гумон қилганингизни қайтадан ўқиб чиқасиз. Поклик мақсадида ҳафталик чўмилганларингиз эса (баданингизнинг барча ерига сув етказиш, оғиз-бурунни чайиш шарти билан) ғуслга ўтади, улар билан ўқилган намозлар дуруст бўлган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat