Дўкондаги шеригимдан пул олиб қайтаргандим, лекин у “бу пулни менга икки мартта бердингиз” деб, пулни қайтариб берди. Мен аниқ биламан, бу пулни бир мартта бергандим, қанча тушунтирмай, шеригим бу пулни олмади. Энди мен бу пулни нима қилай? Дўконимизда бир ночор одам ишлайди, бу пулни ўша одамга берсам бўладими? Қайтариб берган пули менинг бўйнимда қарз бўлиб ҳисобланмайдими?