Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Дин учун қилаётган меҳнатларингизни Аллоҳ муносиб тақдирласин. Жаннатда жамолига ҳаммамизни мушарраф айласин. Саволим шундан иборатки: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: Агар бир киши бир аёлга жимоъ қилса, ёки уни шаҳват билан ўпса ёхуд ушласа, ёки фаржига шаҳват ила назар солса, у аёл ўша эркакнинг отаси ва ўғлига ҳаром бўлади. У аёлнинг онаси ва қизи эса ўша эркакга ҳаром бўлади.Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир аёлнинг фаржига шаҳват-ла назар солса, унга ўша аёлнинг қизи ҳам, онаси ҳам ҳаром бўлур”, - деганлар. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. Шу ҳадисга биноан "ҳаром бўлур" дейилганида учталоқ каби ҳаромми ёки никоҳ билан ҳалол бўладими? Қимматли вақтингизни олганим учун узр сўрайман. Аллоҳ хаммамиздан ўзи рози бўлсин.