Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жалолиддин Муҳаммад Акбар Шоҳ ҳақида

10:30 / 10.02.2015 | temurdavlatidan | 3401
Мен тарихга жуда ҳам қизиқаман. Ватанимиз ва дунё тарихларини ўрганишни ўзимга севимли машғулот қилиб олганман. Буюк Ислом саркардалари ва ҳукмдорларининг тарихий ҳаётларини турли хил манбалардан ўқиб чиқаман. Охирги пайт темурий ҳукмдор, Ҳиндистон Турк Императорлигининг асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур невараси бўлган Жалолиддин Муҳаммад Акбар шоҳ ҳақида китоблар ўқидим. Акбар Шоҳнинг давлатда олиб борган диний сиёсати мени бироз ўйлантириб қўйди. У инсон динлар орасида тотувликни сақлаш учун, бошқа динларнинг ривожланишига имкон берган. Бошқа диний урф-одатларни бажарган. Мен Акбар Шоҳни Ислом динига хизмат қилган буюк ҳукмдор деб билардим. Ростдан ҳам шундайми? Шу сабабдан, сиздан сўрамоқчи бўлган саволим ва илтимосим, агар шу мавзуда маълумотга эга бўлсангиз, бизлар билан баҳам кўрсангиз. Бу инсон ҳақида фикрлашимни сизнинг фикрларингиз билан уйғунлаштирмоқчиман. Ҳурмат ва дуоларим билан Умар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мен китоб ёзиб қўйдим. Дуо қилиб туринг. Чоп этилса ўқийсиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat