Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уч талоқ

10:57 / 31.05.2023 | Shafoat | 1307

Ассалому алайкум! Уйланганимга 4 ой бўлди. Тўйдан кейин хотиним мени ўзига яқинлаштирмади, 2 ой давомида жинсий яқинлик қилмадим, менга кўника олмади, қабул қилмади мени, чунки хотинимнинг ота онаси мажбурлаб узатишган. Охири сабр қилолмай икки ойдан кейин хотинимга уч талоқсан деб айттим. Энди Хотиним мен билан яшагиси келяпти. Ажрашиш яхши эмаслигини тушуниб йетти чоғи. Уйига кетмади. Кетасан десамхам кетмади. Биз ўзб. мусулмонлар идораси вилоятимиз вакилининг олдига бордик. Биринчи борганимда никох ўқимаймиз деб қайтариб йуборди. Иккинчи марта отам билан бордим. 2-чи борганимизда китоб қариман, йўлини излаб кўраман деб бир ойдан кейин келинглар деди. Бир ойдан кейин бордик. Йўлини топдим "Фиқхул ислом" деган китобда сизнинг масалангизга ўхшаш масала бор экан. Никох ўқитиб яшаверинглар шариат рухсат беради деган Фатво чиқардилар. Лекн мен хали никох ўқитганим ёқ чунки кўнглимда гумон бор. Аслида энди "Никох никохга ўтадими" деган савол ичимни кемиряпти. Нима қилайлик фатвога эргашиб никох ўқитайми, ёки ажрашайми. Хозир бўлиб ўтган ишлардан мен хам хотиним хам пушаймонмиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳолат айнан сиз ёзгандек бўлса уч талоқ тушган. Қайта никоҳланишга йўл йўқ. Агар ҳолат ёзганингиздан бошқачароқ бўлса ҳукм ҳам ўзгариши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat