Аллоҳ умрингизни файзу барокотли қилсин. Сизни шундай савол билан мурожаат қиляпман: Ҳаммомга иштонсиз кириш мумкин эмас. Ғусл қилишдан олдин аврат мўйларини олаётган вақтда кўз тушади, шу ишнинг қандай шарий йўллари бор? Ҳаммомга иштонсиз кириш мумкин эмас дейилганда ички кийим ҳам назарда тутилганми? Саволим ноўрин ёки хатоларга йўл қўйилган бўлса авф этасиз. Жавоб учун раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Киши ўзининг авратини кўрса, ҳечқиси йўқ. Ҳаммом умумий бўлса, авратни бошқалардан тўсиш учун кийилади.