Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Ўликнинг юзини очиш".

00:00 / 08.05.2009 | eski savollar | 5482
Ассаламу алйкум Шайх Ҳазратлари сизг асаволимиз қуйидагилардан иборат;1 майит қабрдан қо'йилгандан кейин, кафанга бог'ланган тугунлар ечилади, бу ҳақда сизнинг Кифоя китобингизда ҳам бошқа китоблардан ҳам ма'лумотлар берилган, лекин вилоят имомларидан бири о'зининг бир китобларида "Майит қабрга қо'йилгандан кейин унинг юзи очиб қо'йилади, кафанни тишлаб қолмаслиги учун" деб ёзибдилар. Биз бу ҳақда ма'лумот тополмадик, қайси китоблардан мана шу юзни очиш ёки очмаслик ҳақида ма'лумотлар бор? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!2 имомга иқтидо қилган киши, имомдан бир рукун орқада қолиб кетса, М; имом 1 - ракатнинг 2 - саждасида бо'лсаю муқтадий биринчи ракатнинг рукусида бо'лса, муқтадитнинг намози нима бо'лади???3 Имом домла Намозда адашиб бир саждани қолдириб кетса фарз адо бо'ладими..?4 Келин учун бериладиган қалин пули, маҳр хисобга о'тадими? Саволларимиз турлича бо'лганли сабабли сиздан олдиндан узр сораймиз.АЛЛОҲ СИЗДАН РОЗИ БО'ЛСИН!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Мазкур имом домла ёзган маънони мен китобларда кўрмадим.2. Имомдан сиз айтган шаклда қасддан ортда қолса, намози бузилади. Қасддан қолмаса, бузилмайди.3. Имом домла саждани қолдирса, унга такбир орқали эслатиш керак. Агар имом луқмани олмаса, муқтадийлар ўзлари иккинчи саждани қилиб олишаверади. Имом кейин саждани қилиб, саждаи саҳв ҳам қилади.4. Маҳрни ният қилса, бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat