Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зикр ва саловатлар

12:50 / 14.12.2015 | umid2519 | 13944

Ассаламу алайкум! Ла ҳавла вала қуввата илли биллаҳ, Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳаналлоҳил азим ва Каламаи шаҳодат - Ашҳаду ал ла илаҳа иллоллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу каби калималарни таҳоратсиз зикр қилиб юрсам жоизми? Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бундай зикрлар учун таҳорат шарт қилинмаган. Шу ишингизда бардавом бўлсангиз қуйидаги ҳадисларга амал қилган бўлсиз.
عن عائشة قالت كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يذكر الله عز وجل على كل أحيانه
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади : "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамма ҳолатда Аллоҳ азза ва жалланинг зикрида бўлар эдилар". Абу Довуд, Ибн Можалар ривояти.
 عن علي قال كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يقرئنا القرآن على كل حال ما لم يكن جنبا
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунубликдан бошқа барча ҳолатларда бизларга Қуръонни таълим берар эдилар". Абу Довуд, Ибн Можа, Ҳокимлар ривояти. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat