Ассалому алайкум шайх ҳазратлари сизга бир саволим бор эди. Ман билишимча сиз мавлудини китобини ўқиса булади дегансиз лекин шу гапни бази бир одамлар бошқача қилиб тушунади , масалан менинг онам ана Мавлуди қилишлик мумкин экан дейдилар (шу мавлудигаҳам бормасак биз аёллар қаергаҳам борамиз дейдилар) Фақат мавлуд ойида , бир Мавлуди ўқийдиган аёлни чақирадилар ва бошқа аёлларни чақирадилар, дастурхонда атайин момолар таоми деб ширгуруч, холватар, қатлама, ва ҳоказо ларни қуйиб мавлуд ўқийдилар . Кейин шу таомларни худди бир кушоиш булган, табаррук ҳисоблаб ейдилар, уйларига тақсимлаб оборадилар. Мавлуди ўқиган аёлга пул, сарпо берадилар. Шу тарзда мавлуд ўқиш тўгрими? Ва шу жойга бориш тўгрими? Агар бирон савол беришда хато қилган булсам мени кечиринг. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Саволингиздаги хато, менинг мавлид ҳақида ёзганимни ўқимай туриб даъво қилишингиз. Агар ўша мен ёзган нарсани ўқиганингизда бу гапларни ёзгани уялар эдингиз ва саволингизга уни ёзмай туриб жавоб топган бўлар эдингиз.