Ташаҳҳудда сура ўқилмайди. Ташаҳҳуд миқдорича охирги қаъдада ўтириш фарздир. Яъни, охирги саждадан бошини кўтариб ўтиргандан кейин «ат-Таҳияяту»ни «абдуҳу ва расулуҳу»гани ўқигунча ўтириш фарздир. Бу амалнинг фарзлиги далили:Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам намозларида ҳеч замон ва маконда бирор марта ҳам қаъдаи охирни тарк қилмаганлар.Абу Довуд, Аҳмад ва Дора Қутнийлар қилган ривоятда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга ташаҳҳудни ўргатиб охирига етганларида «қачон мана шуни айтиб ёки қилиб бўлсанг, батаҳқиқ, намознинг тамом бўлади», деганлар.Намоз жуда ҳам ахамиятли ибодат бўлганидан, унда қироат қилишни билмаганларга керагини ёдлаб олишгунча, маҳносини ўз тилида ўқишга рухсат берилган. Ташаҳҳудда ўқиладиган «ат-Таҳияяту»ни билмаганлар ҳам билган дуо ёки шаҳодат калималарини ўқиса бўлади. 2. Бузилмайди.